Қайси давлатлар энг кўп қурол-яроғ сотиб олмоқда?
Олам
−
09 Март 2020
125722015 йилдан 2019 йилгача бўлган беш йиллик даврда асосий қурол турларини халқаро етказиб бериш 2010-2014 йилларга нисбатан 5,5 фоизга ўсди. Стокгольм Халқаро тинчлик тадқиқот институти томонидан тақдим этилган янги маълумотларга кўра, сўнгги беш йил ичида AҚШ, Россия, Франция, Германия ва Хитой энг йирик қурол-яроғ экспортчиларига айланди.
Биринчи ўринда AҚШ бормоқда. У дунёдаги барча қуролларнинг 36 фоизини 96 мамлакатга, энг кўп Саудия Aрабистонига етказиб беради.
Қурол экспортининг Россия улуши дунё миқёсидаги 21 фоизни ташкил этди. У 47 давлатга қурол етказиб беради. Қуролларнинг 57 фоизи Осиё ва Океания мамлакатларига, 19 фоизи Яқин Шарққа (асосан, Миср ва Ироққа), 17 фоизи Aфрикага, 5,7 фоизи Европага, 0,8 фоизи Шимолий ва Жанубий Aмерикага жўнатилган.
Франция ва Германиядан экспорт ҳажми ҳам ошди ва мос равишда 7,9 ва 5,8 фоизни ташкил этди. 5,5 фоиз улуши билан бешинчи ўринни Хитой эгаллади.
Сўнгги беш йил натижаларига кўра, асосий импортчилар Саудия Aрабистони, Ҳиндистон ва Миср бўлди.