Қайси давлат журналистларни қамаш бўйича рекордчи экани маълум бўлди
Олам
−
10 Декабрь 2021
10817Жорий йилнинг сўнгги олти ойи давомида дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари ходимларининг қамоққа олиниши рекорд даражада ўсди. 1 декабрь ҳолатига кўра, ҳозирда дунё бўйлаб 293 нафар журналист ҳибсда чиримоқда. Халқаро Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (SPJ) изланишларига кўра, бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Тўпланган маълумотларга қараганда, Хитой кетма-кет учинчи йил антирейтинг етакчисига айланди. Сабаби ҳозирда Хитой қамоқхонасида 50 нафар журналист панжара ортида. Иккинчи ўринда Мьянма , у ерда ҳарбий тўнтариш ва ундан кейин матбуотга қарши репрессиялардан сўнг 26 нафар журналист қамалган. Учинчи ўринда - Миср (25), тўртинчи - Вьетнам (23) ва Беларусь (19) кучли бешликка киради.
Россия бу рўйхатда тўққизинчи ўринни эгаллади. Ташкилот маълумотларига кўра, мамлакатда оммавий ахборот воситаларининг 14 нафар ходими қамоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжонда – иккитадан, Қозоғистон ва Туркманистонда биттадан журналист панжара ортида.
Ҳозиргача журналистларни касбий фаолияти учун ўлдиришлар давом этмоқда. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (SPJ) ҳисоботига кўра, жорий йилда дунё бўйлаб 42 нафар журналист ҳалок бўлган. Улардан 24 нафарига суиқасд уюштирилган. Қолганларнинг ўлими сабаби ҳозирча номаълум.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь