226 та журналист қотили жазосиз қолмоқда – CPJ

Олам

image

Охирги 10 йилда дунё бўйича журналистларга нисбатан қотиллик содир этганларнинг 81 фоизи жазосиз қолиб кетган. Бу ҳақда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Халқаро ташкилотининг “Глобал жазосизлик индекси –2021” маълумотларида келтирилган.

Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги ўн йил ичида дунёда ўз хизмат фаолияти сабабли 278 нафар журналист ўлдирилган. Шундан 226 та ҳолатда жиноят учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган.

Охирги 10 йилликдаги индекс Суриядаги фуқаролар уруши, араб давлатларида кенг тарқалган норозилик намойишлари, экстремистик гуруҳлар ва уюшган жиноятчилик синдикатлари томонидан оммавий ахборот воситалари ходимларига қилинган ҳужумларни ўз ичига олган нотинч вақтларни акс эттирган.

Рўйхатда Сомали журналистларга нисбатан “очилмаган” қотилликлар бўйича дунёдаги энг ёмон мамлакат бўлиб қолмоқда. Сурия, Ироқ, Жанубий Судан ва Афғонистон кейинги тўртликдан жой олди. Мексика кетма-кет иккинчи йил индексда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Филиппин, Бразилия, Покистон ва Россияга жазосизлик индексининг топ-10 талигидан жой насиб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made