Қайси ҳудуд аҳолисида энг кўп автотранспорт воситалари мавжуд?

Жамият 15629
image

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:

•    Енгил автомобиллар – 2 410 421 та 
•    Юк автомобиллари – 150 294 та 
•    Автобуслар – 5 072 та 
•    Микроавтобуслар – 10 590 та
•    Махсус  транспортлар – 3 756 та

Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 январь ҳолатига республика ҳудудларида энг кўп Тошкент шаҳри (417 646 та), Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та ) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 686
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×