“Қайрат” Чемпионлар лигаси учинчи саралаш босқичига йўл олди

Спорт

image

Кеча, 29 июль куни Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби Кипрнинг “Омония” жамоасини икки учрашув натижаларига кўра мағлуб этиб, UEFA Чемпионлар лигаси учинчи саралаш босқичига чиқди.

Биринчи ўйинда “Омония” ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб баҳсида эса асосий ва қўшимча вақт “Қайрат”нинг 1:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди. Шу тариқа икки ўйин ҳисобида дуранг кузатилди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда қозоғистонликлар 6:5 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув натижасига кўра, “Қайрат” Чемпионлар лигаси учинчи саралаш босқичида Болгариянинг “Левски София” клубига қарши майдонга тушади.

Учинчи саралаш босқичининг дастлабки учрашувлари жорий йилнинг 4-5 август кунлари, жавоб ўйинлари эса 11 августда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум “Қайрат” ўз тарихида илк бор UEFA Чемпионлар лигасининг асосий босқичида иштирок этган. Қозоғистон клуби мусобақада бир очко жамғариб, умумий жадвалда 36-ўринни эгаллаган эди. Бу мавсумда эса асосий босқичга чиқиш учун жамоа яна икки саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиши талаб этилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг