“Қайнсинглим илтимос қилганди...” Гиёҳфурушлик қилган аёл қўлга тушди (видео)

Жамият

Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ташкил этилган тезкор тадбир натижасида 650 грамм марихуанна гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, мазкур ишда гумонланаётган шахслар қўлга олинган.

2019 йилнинг 28 октябрь куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлган Муҳайё исмли шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси Алиев Худойбердига яшил рангли ўтсимон моддани бераётганида қўлга олинган.

“Мен ҳеч кимдан пул олмагандим. Қайнсинглим битта болага бериб қўйишни илтимос қилганди. Кичкина чўп, пропник деб айтишганди менга. Олиб бориб бераман, хўп дегандим...”, - дейди аёл.  

Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистикасининг хулосасига кўра, Алиевдан олинган ўткир ҳидли ўтсимон модда марихуанна гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлган. Шундан сўнг Алиевнингнинг Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган уйида тинтув тергов ҳаракати олиб борилган. Унинг хонадонида 121 та қуритилган ва гугурт қутиларига солинган наша борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, у ўз ҳовлисида бўйининг баландиги 230 см бўлган бир тўп наша ўсимлиги етиштириб келаётгани фош этилган.

Сарвар Раҳимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

божхона Гиёҳфуруш

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг