Қаерда аёл раҳбарлар бошқараётган корхоналар кўплиги маълум бўлди
Бу қизиқ
−
03 Январь 2023
81882023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 36472 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 177 тага ошган.
Аёл раҳбар бошқараётган корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллаган. Пойтахтда 9764 та ана шундай корхона фаолият кўрсатмоқда.
Аёл раҳбарлар бошқарувида фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони энг кўп бўлган ҳудудлар:
— Тошкент шаҳрида – 9764 та
— Тошкент вилоятида – 4760 та
— Навоий вилоятида – 3866 та
— Самарқанд вилоятида – 2475 та
LiveБарчаси