Қаттиқ “Х”ми, юмшоқ “ҳ”ми ёхуд сенаторлар лотин алифбосини ўрганишни бошлади

Жамият

image

Сенаторлар лотин алифбоси бўйича малака оширишни бошлади. Бу ҳақда Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази хабар берди.

Қайд этилишича, машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алибосига босқичма-босқчи тўлиқ ўтишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сон қарори ижроси асосида ўтказилмоқда.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилиниши белгиланган. Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси расмий веб-сайтларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилишини таъминлаш муддати 2022 йилнинг декабрь ойига белгиланганди. 

Шунингдек, ҳукумат қарори билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сенаторлар лотин алифбоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг