Қатор вилоятларда шамол кучайиши кутилмоқда – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
27 Январь 2022
12264Жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида шамол тезлиги кучайиб, 17-22 м/с гача етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометереология хизмати маркази хабар берди.
Ўзгидрометга кўра, 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:
28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача;
28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;
29 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
LiveБарчаси