Қатардаги мундиал Роналду учун охирги катта мусобақами?

Спорт 1898
image

Португалия терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Криштиану Роналду 2024 йилда Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ҳам қатнашмоқчи. Бу ҳақда Роналдунинг сўзларига таяниб, “Renascenca” нашри хабар берди.

“Умид қиламанки, яна бир неча йил терма жамоанинг бир қисми бўламан. Ҳали ҳам мотивациям бор. Амбицияларим юқори. Терма жамоа билан саёҳатим ҳали тугамаган. Бизда яхши ёш футболчилар кўп. Мен жаҳон чемпионатида Португалиянинг таркибида бўламан. Шунингдек, мен Европа чемпионатига ҳам чиқишни хоҳлайман”, деган 37 ёшли футболчи.

Қайд этиш керакки, Қатардаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг  20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Eвро-2024га Германия мезбонлик қилади. 9 октябрь куни Европа чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Маълумот учун, жорий мавсумда Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.9
t
×