Қатар телеканали журналистининг ўлими учун Исроилни судга берди
Олам
−
06 Декабрь 2022
8614Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали журналист Ширин Абу Акленинг ўлими бўйича Исроилга қарши Гаага халқаро судига даъво аризаси берди. Бу ҳақда бугун, 6 декабрь куни “Al Jazeera Media Network” эълон қилган баёнотда айтилган.
“Бугун “Al Jazeera Media Network” ходимлари ҳамкасби Ширин Абу Акленинг исроиллик босқинчи кучлари томонидан ўлдирилиши бўйича ишни Гаагадаги Халқаро жиноий судга юбормоқда”, дейилади ҳужжатда.
Баёнотга кўра, “Al Jazeera”нинг юридик гуруҳи батафсил тергов ўтказган ва кўплаб гувоҳларнинг сўзлари, кенг кўламли видео тасвирлар ва суд-тиббий ҳужжатларга асосланган янги далилларни топган.
Қатар холдингининг Халқаро суд прокурорига йўллаган мурожаатига кўра, гувоҳларнинг янги маълумотлари ва видеотасвирлар Ширин ва унинг ҳамкасблари бевосита Исроил босқинчи кучлари томонидан ўққа тутилганини аниқ кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ширин Абу Акле 25 йил давомида “Al Jazeera” телеканалининг мухбири сифатида ишлаган. У 2022 йилнинг 11 май куни Исроил Мудофаа кучлари томонидан Ғарбий Соҳилдаги Женин қочқинлар лагери уйиштирилган ҳужумни ёритиш чоғида отиб ўлдирилган.
LiveБарчаси