Қатар билан ўйин олдидан Ўзбекистон жиддий йўқотишга учради

Sport

image

Осиё кубогининг 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Таиланд баҳсида ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга ҳакам томонидан сариқ карточка берилди. Энди у чорак финал ўйинида майдонга туша олмайди.

Бу Ҳусановнинг турнирдаги 2-сариқ карточкаси ҳисобланади. Ҳимоячи энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим финалга чиқсагина жамоадошларига ёрдам бериши мумкин.

Қайд этиш жоиз, 19 ёшли Ҳусанов мусобақадаги 1-сариқ карточкасини Сурияга қарши ўйинда олганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Қатар ўйини 3 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашувга Доҳа шаҳридаги “Ал-Байт” стадиони мезбонлик қилади.

 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends