Қатар Амири Ўзбекистонга келади
Жамият
−
11 Май 2023
10264Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8-9 май кунлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов амалий ташриф билан Қатарда бўлиб, ушбу давлатнинг вазирлик ва идоралари ҳамда йирик компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказган. Учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилган.
Хусусан, Қатар Савдо ва саноат вазири Муҳаммад Ол Соний билан савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Унда Қатар Амирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи кўп қиррали шерикликни янада чуқурлаштиришга кучли туртки бериши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу йил Франция Президенти Эммануэл Макрон Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, яқин истиқболда Венгрия Президенти, Сингапур Бош вазири ва Президенти ҳамда Япония Бош вазири ҳам Ўзбекистонга келиши айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь