Қашқадарёнинг икки туманида сел-сув тошқини кузатилди
Жамият
−
29 Июль 2023
13788Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг икки туманида сел-сув тошқини кузатилаётгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унга кўра, кеча, 28 июль куни соат тахминан 15:47 ларда Китоб туманининг “Кўхсор” ва “Башир” МФЙларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши оқибатида маҳалланинг ички йўллари ва сел йўлларидан ўз оқими бўйлаб ёмғир сувлари оқиб ўтган. Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.
Шунингдек, Чироқчи туманида ҳам соат тахминан 16:08 ларда “Араббанди” МФЙ ва "Ғаллачи" МФЙ "Чиғана" қишлоғида қисқа муддатли ёмғир ёғиши оқибатида маҳалланинг ички йўлларида сув тўпланиб қолган. Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.
Бундан ташқари, хабарда ёмғир ёғиши оқибатида Қашқадарё Фавқулодда вазиятлар бошқармаси диспетчерлик хизматига фуқаролар томонидан мурожаатлар ва талофатлар тўғрисида ҳеч қандай маълумот келиб тушмагани айтиб ўтилган.