Қашқадарёдан йўлга тушган карвон 6 кун деганда пойтахтга етиб келди
Жамият
−
06 Декабрь 2020
9960Аввалроқ, 1 декабрь куни Қашқадарёдан отлар карвони Тошкентга қараб йўлга чиққани ҳақида хабар берган эдик. Шаҳрисабз марказидан 12 та қорабайир зотдор отлари пойтахтга томон ҳаракатланишни бошлаганди.
Бугун, 6 декабрь куни Шаҳрисабздан йўлга тушган отлар карвони 400 кмга яқин масофани 6 кун деганда босиб ўтиб, Тошкенти азимга етиб келди.
Карвоннинг сўнгги манзили пойтахтдаги Амир Темур хиёбони бўлди. Сўнгги манзилда карвонни жамоатчилик вакиллари кутиб олди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода хиёбонга йиғилган кўпчилик тиббий ниқоб тақмаганини кўриш мумкин.
Қайд этиш керакки, Самарқандгача карвонга Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам ҳамроҳлик қилганди.
LiveБарчаси