От қадрини қайдан билсин, от минмаган эркаклар? Мирзаев бошчилигида отлар марафонига старт берилди

Жамият 10426
image

Бугун, 1 декабрь куни Қашқадарёдан Тошкентга отлар карвони йўлга чиқди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган флешмобда 12 та Қорабайир зотдор отлари Тошкент томон отланган. Уларнинг сўнгги манзили пойтахтнинг – Амир Темур хиёбони бўлади.

Отлар Шаҳрисабздаги “Оқсарой” мажмуасидан йўлга чиққан. Отлар марафонида Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этмоқда. 

Шаҳрисабз шаҳридан пойтахт томон йўлга отланган қорабайир зотдор отлар карвони Самарқанд вилояти чегарасигача етиб келди.

Йўлда қўшилган ҳаваскор аҳолининг ҳисобига отлар сони 30 тага етди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани чавандозлари ҳам ўз отларида карвонни кутиб олишга ва Жиззах вилояти чегарасигача кузатиб қўйишга ҳозирлик кўрмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 303
Рейтинг: 3
t
×