Қашқадарёдаги “заправка”да машина портлаб, бўлакларга бўлиниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 6 май куни Қашқадарё вилоятида жойлашган газ қуйиш шохобчасида Nexia-2 машинасига ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, Қашқадарё вилояти Муборак туманининг “Кончилар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Автогаз” автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Nexia-2 русумли автомобилнинг газ баллонига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлган. Оқибатда автомобилнинг орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган.

Шунингдек, автомашина яқинида бўлган бир нафар фуқаро енгил даражада тан жароҳати олган ва у зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

машина заправка газ қуйиш шохобчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг