Қашқадарёдаги ЙТҲда 9 киши жароҳатланди

Жамият

image

Кеча, 31 октябрь куни Қашқадарё вилояти юз берган ЙТҲда 9 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

ЙТҲ соат 21:00 да содир бўлган. Фуқаро Н.Х.  ўзининг бошқарувидаги фуқаро Ч.Ж.га тегишли Lacetti русумли автомашинасини ишончнома орқали Қарши-Ёттитом 4Р87 автомобиль йўлининг Ёттитом йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ушбу йўлнинг 50 километрида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Р.З. бошқарувидаги МЧЖга тегишли Nexia русумли автомашинани йўлига чиқиб кетган ҳолда, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган. 

Натижада Nexia автомашина ҳайдовчиси Р.З. ва йўловчилар С.У., Э.Р., С.К.лар ҳамда Lacetti автомашина ҳайдовчиси Н.Ҳ. ва йўловчилар Д.С., М.Р., Г.Н., Н.Н.лар тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат этишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда ва натижасига кўра, Жиноят-процессуал кодексининг 329-моддаси тартибида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади  Тергов департаменти хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИВ

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг