Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
19 Июль
5764Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги боғча тарбияланувчиларнинг қатиқдан заҳарлангани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.
Келтирилишича, Шаҳрисабз тумани “Шаматон” маҳалласи ҳудудидаги боғчада тарбияланувчиларнинг қатиқдан заҳарлангани асоссиз.
“Шу муносабат билан охирги кунларда Шаҳрисабз тумани ва Шаҳрисабз шаҳри ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида болаларнинг овқатдан заҳарланиши бўйича биронта мурожаат қайд этилмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойи бошида ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги боғчалардан бирида оналар мактабгача таълим ташкилотининг овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётгани ва ошпаз аёл уларга ташлангани акс этган видео тарқалган эди.
LiveБарчаси