Қашқадарёда “жиҳодчилар” қўлга олинди
3-саҳифа
−
14 Июль 2022
20052Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида “Жиҳодчилар” оқими ғояларини тарғиб қилган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабари берди.
Маълум қилинишича, Китоб туманида яшовчи, 1998 й.т. Қ.Т. 2020-2021 йиллар давомида Россия Федерациясида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлайди. Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин эса ўз атрофидагиларга ушбу оқим ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланади.
Шунингдек, у интернет орқали Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, уларнинг йўл-йўриқлари ҳамда қўрсатмалари асосида “Россия-Туркия” йўналиши орқали уларнинг сафига бориб қўшилишни режалаштиргани аниқланган ва бунинг олди олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда Қ.Т.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида, унинг алоқаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Қарши туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Р.С. 2021 йилда Саудия Арабистонида ишлаши даврида “Жиҳодчилар” ДЭО аъзолари таъсирига тушган ҳамда улар билан алоқа ўрнатиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлаган.
Яшаш манзилига қайтганидан кейин ҳам ўз яқинлари орасида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ДЭО ғоялари тарғиботи билан шуғулланган.
Ҳозирда Р.С.га нисбатан Жиноят Кодексининг 244-1 -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, инсонпарварлик тамойили асосида “тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қарши шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилан Ж.М. ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” ДЭО аъзолари таъсирига тушиб, Telegram мессенжерида гуруҳ ва канал ташкил қилган ҳамда улар орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди ҳукмига кўра, ёлғиз оналиги ва 9 ойлик фарзанди борлиги ҳисобга олиниб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси