Қашқадарёда ЙПХ ходимининг погонини юлиб олиб, унга куч ишлатган фуқаролар қамалди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида бир гуруҳ шахслар ЙПХ машинасини қуршаб олгани ва унинг ичида ўтирган ходимларни куч ишлатиб машинадан тортиб туширгани айтилган хабарлар тарқалганди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат тахминан 17:00 ларда Чироқчи тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари туман марказидаги “Озиқ-овқат деҳқон” МЧЖ бозори атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда машиналар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида патруль автомашинасининг овоз кучайтиргич мосламаси билан хизмат олиб борган.

Қайд этилишича, шу жараёнда машинасини турган жойидан олишни истамагн бир неча киши хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган ва омманинг эътиборини жалб қилган. Улардан бири патруль автомашинасининг олд ўриндиғида бўлган ЙПХ катта инспектори Каримовнинг погони, бодикамераси ва кўкрак нишонини юлиб олган. Шундан сўнг ходимлар томонидан қўшимча кучлар чақиртирилиб, жамоат тартиби тикланган. 

Жамоат тартибини бузишда гумонланганларнинг барчаси ИИБга олиб борилиб, шахси аниқланган. Уларга нисбатан Чироқчи туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан ЙПХ ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик қилган бир гуруҳ шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми, 195-моддаси, 201-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш кўриб чиқилган. Суд улардан 7 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган, 2 нафарига огоҳлантириш берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чироқчи

Баҳолаганлар

650

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг