Қашқадарёда ерости ёнмоқда
Жамият
−
15 декабр 2021 41534 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги қишлоқда ерости ёнаётгани ҳақида видео ва суратлар тарқалди. Вилоят Экология бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Чироқчи туман “Янги қурилиш” МФЙ Хўжа Абдужаббор қишлоғи ҳудудидаги ердан чиқаётган тутун Чироқчи туман назорат инспекцияси инспекторлари, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, "Ҳудудгаз таъминот" туман филиали ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш жараёнида тахминан 0,10 гектар ер майдон аввал ёниб ўчганлиги ва ҳозирда кунда тахминан 0,01 гектар ер майдони устидан тутун чиқиб атрофга бадбўй ҳид тарқалаётганлиги кузатилган.
Ўрганиш давомида ушбу қишлоқда яшовчи оқсоқоллар бу жой тахминан 50-70 йиллар олдин чуқурлик жой бўлиб, қамишзор бўлгани ва йиллар ўтиб қамишлар устига тупроқ ёпилиб кетганини таъкидланган.
Ушбу ҳолат бўйича Геология соҳаси мутахассисларининг ўрганиш ўтказиб хулосалари тақдим қилингунга қадар, дастлабки хулоса ер остидаги қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида ушбу ҳолат юзага келган деган дастлабки хулосага келинган.
"Ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда, ўрганиш якунлари бўйича батафсил маълумотларни тақдим этамиз", дейилади расмий хабарда.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр