Қашқадарёда ўйинчоқ қурол билан томоша қўйган фуқаро қамалди
3-саҳифа
−
27 Май 2023
8382Жорий йилнинг 24 май куни Қашқадарёда машинада кетаётган шахс сохта қурол билан томоша қўйгани учун унга нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз тумани “Келди” МФЙда яшовчи фуқаро кундуз куни автомашинасида илон изи тарзида ҳаракатланиб, бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган. Шунингдек, у ёнидаги ўйинчоқ тўппончасини машина ойнасидан чиқариб намойишкорона ҳаракат қилган.
Ҳолат юзасидан суриштирувлар давомида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 3-қисми, 128-моддаси 3-қисми ҳамда 183-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани аниқланган.
“Машиналар менга йўл бермагани учун, уларни қувиб ўтдим. Яна йўл бермагани учун ўйинчоқ қуролимни чиқардим. Бу тўппончани олишимдан асосий сабаб “просто вид” учун бўлган. Адашиб аҳмоқлик қилиб қўйганим учун кечирим сўрайман”, дейди айбланувчи.
Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида кўриб чиқилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда сохта қурол ясаб, уни сотаётган шахс қўлга олинганди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь