Қашқадарёда ўғриларнинг йирик жиноий тўдаси ушланди

Жамият 12173
image

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида жойлашган “Тинчлик” МФЙ ҳудудидан ўтган, ҳозирги кунда ҳаракатдан тўхтаган  газ  қувури номаълум шахслар томонидан  ўғирлаб кетилган. Воқеа 2020 йилнинг 16 февраль куни содир этилган. Ўғирланган 806 метр газ қувурининг қиймати 84 630 000 сўм дея баҳоланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3- қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотларга кўра, 84 дона қувурларни ушбу туманда яшовчи А.А., ўз бошқарувида бўлган “DAF” русумли юк автомашинасида Самарқанд вилоятига олиб кетаётган вақтида аниқланиб, қувурлар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. 

Мазкур жиноятни 37 ёшли А.Д, 53 ёшли Ш.К. ва чилангарлик билан шуғулланувчи 36 ёшли Б.Н.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, амалга оширган. Қувурлар махсус аппарат (резак) билан кесилган. 

Шундан сўнг, 25 ёшли Я.М. ва унинг 9 нафар таниши  кесилган 84 дона газ қувурларини юк автомашинасига юклаган. “Ҳозирда содир этилган жиноятнинг иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 384
Рейтинг: 2.9
t
×