Қашқадарёда уч кишини яшин урди. Қурбон бор
Жамият
−
09 Март 2022
17591Бугун, 9 март куни соат 11:45 да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Откамар” МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Воқеа оқибатида бир фуқаро вафот этган, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Маълумот учун, Қашқадарёда бугун ноодатий об-ҳаво кузатилмоқда. Вилоятга қуюқ булут кириб келган ва жойларда момақалдироқ бўлмоқда.