Қашқадарёда туман архивининг бир қисми “макулатура”га сотиб юборилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида давлат архивининг бир қисми “макулатурачи”ларга сотиб юборилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яккабоғ тумани давлат архивида электрон нусха яратиш оператори Х. Р. туман ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 18:00 ларда давлат архиви томонидан сақловга олинган ва қатъий ҳисобда турган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 2016-2018 йиллардаги жами 3031 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари йўқолганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Яккабоғ туман давлат архивчиси Қ.Д. ва архив хўжалик гуруҳида шартнома асосида ишловчи А.Ж.лар томонидан 3031 дона иш ҳужжатлари эски қоғоз йиғувчиларга сотиб юборилгани аниқланган ва улардан 349 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

архив

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг