Қашқадарёда сувдан ноқонуний фойдаланган фуқаро қамалди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятида узоқ йиллар давомида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб келган фуқарога суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумотларга кўра, судланувчи О.А. 2010 йилда фермер хўжалиги ташкил этган. Шундан сўнг, Толимаржон-Муборак магистраль сув қувурига ноқонуний уланган. Ундан экинларни суғориш учун фойдаланган.

Аниқлик киритилишича, етказилган зарар миқдори 282,7 миллион сўмга баҳоланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди эркакни Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топган.

Унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва келтирилган 282,7 миллион сўмлик зарарни қоплаш жазоси тайинланган.

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида Қизил китобга киритилган эчкиэмарларни тутиб еган 61 ёшли эркак жазолангани ҳақида хабар берилган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

суд Қашқадарё Нишонан туми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг