Қашқадарёда содир бўлган икки ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 10 ва 23 апрель кунлари 4Р-87 Қарши-Еттитом автомобиль йўлида иккита даҳшатли ЙТҲ содир бўлди ва ҳар иккала ҳолатда ҳам машиналар ёниб кетди. Оқибатда жами 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 10 апрель куни тонгги соат 05:00 лар атрофида Cobalt русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган Spark русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган. Оқибатда 2 йўловчи ва ҳар иккала автомобиль ҳайдовчилари воқеа жойида вафот этган. 

Орадан 13 кун ўтиб, 23 апрель куни соат 4:40 ларда айнан ушбу йўлда Lacetti машинаси ўз йўналишида ҳаракатланиб, оралиқ масофани сақламасдан ўзидан олдинда кетаётган юк машинасининг орқа томонига бориб урилиб, ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг