Қашқадарёда собиқ ҳарбий икки аёлни пичоқлаб ўлдирди

Crime

image

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки аёл пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 12 октябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Собиқ ҳарбий хизматчи бўлган гумонланувчи ушланган.

Оммавий ахборот воситаларига кўра, пичоқланганлар бир оиланинг қизи ва келини бўлган. Қотилликда гумонланувчи эса оиланинг куёви бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 71 ёшли аёл ўз уйида пичоқлаб ўлдириб кетилганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends