Қашқадарёда ота ўғлини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
26 Август 2021
23481Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида маст ҳолдаги ота-боланинг жанжали ўғилнинг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Кеча, 25 август куни соат 8:30 ларда ИИБ навбатчилик қисмига туманнинг “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б.нинг яшаш уйида вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. Сўнг воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиққан.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 августидан 25 августига ўтар кечаси соат тахминан 24:00 ларда Чироқчи тумани, “Тарағай” МФЙда яшовчи А.Б спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яшаш уйига келиб, уйда маст ҳолда бўлган ўғли А.Б. билан ўзаро оғзаки тортишиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида А.Б ўғли А.Б.ни темир бўлаги билан бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Оғир тан жароҳатлари олган ўғил А.Б. 25 август куни соат 03:00 ларда яшаш уйида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 25 август куни Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши бўйича фуқаро А.Б. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь