Қашқадарёда олимпиададан энг юқори балл тўплаган ўқувчига нега 4-ўрин берилди?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда Хорижий тил олимпиадасида ҳаммадан юқори баллни олган ўқувчига 4-ўрин берилгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Видеолавҳада вилоятнинг Қамаши туманидаги 6-сонли мактаб жамоасининг тўплаган балли аслида юқори эканлиги қайд этилган. Гап шундаки,  ушбу олимпиадада ҳам ўқитувчилар, ҳам ўқувчилар ҳам синовдан ўтган. Натижаларга кўра, ўқувчилар кўрсаткичи юқори бўлган, лекин ўқитувчиларнинг тўплаган баллари паст бўлган. Умумий ҳисобда, мактаб жамоасининг олган баллари 4-ўринга лойиқ деб топилган. Шу сабабли  низом талабларида асосий кўрсаткичлар билан эришилган натижа умумлаштирилиши қайд этилган.

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловни туман босқичи бўйича Қамаши туманидан:

1-ўрин 44-мактаб, балл:41,08;
2-ўрин 63-мактаб, балл: 40, 12;
3-ўрин 72-мактаб, балл: 38,72  ларни мактаб  жамоаси қўлга киритган.

Аниқланишича, тарқалган хабарларда қайд этилаётган Қамаши туманидаги 6-мактаб жамоасини тўплаган балл 25,92 ни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

олимпиада энг юқори балл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг