Қашқадарёда Nexia ва Lacetti тўқнашди. Қурбон бор
Жамият
−
09 Сентябрь 2020
8672Қашқадарёда Lacetti автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши сабабли Nexia билан тўқнашиши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Aхборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда Қашқадарё вилояти, Косон туманида 1994 йилда туғилган Ш.Ғ. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль ҳаракат вақтида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Натижада унинг қаршисидан келаётган 1995 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 25 ёшли Nexia ҳайдовчиси Д.М. оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Lacetti ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.Ғ. эса шифохонага ётқизилган. Маълумотларга кўра, Ш.Ғ. бир йил мобайнида 5 маротаба қоидабузарлик содир этган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.