Тепловоз билан тўқнашган Nexia мажақланиб кетди
Жамият
−
08 Ноябрь 2021
6128Бугун, 8 ноябрь куни Қашқадарёда Nexia ва тепловоз иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлик Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 07:00 атрофида вилоятнинг Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-96 автомобиль йўли билан кесишган 307-сонли темир йўлида содир бўлган. 1988 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль ҳамда ТЭМ2-784 рақамли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши горнизони харбий автоназорат инспекцияси томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Хоразмда ҳам Lacetti русумли автомобиль беэътиборлик билан темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида поезд билан тўқнашганди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси