Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ! 3 киши ҳалок бўлди
Жамият
−
16 Декабрь 2019
7825Кеча, 15 декабрь куни Қашқадарё вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
15 декабрь куни соат 22:30 ларда 25 ёшли Ғ.А. бошқарувидаги Matiz русумли автомашинасини А-380 “Ғузор-Қарши” автомобиль йўлида Қарши шаҳри томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, йўлнинг Ғузор тумани “Машъал” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 17-километрида бошқарувни йўқотган. Оқибатда йўлдан чиқиб кетиб, йўлнинг ўнг томон четидаги темир йўлни ҳимоя қилувчи панжарага бориб урилган.
Натижада, автомобиль ҳайдовчиси Ғ.А. ҳамда йўловчилари 31 ёшли Ш.Б. ва 32 ёшли Р.Х. олган тан жароҳатлари оқибатида ходиса содир бўлган жойда вафот этишган.
Мазкур холат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а”банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси