Қашқадарёда Matiz  ва Cobalt иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди 

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида светафорнинг сариқ чироғидан ўтган Matiz автомобили Cobalt билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Қарши шаҳар ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 2 ноябрь куни соат тахминан, 17:00 ларда Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчаси ва Комилон кўчалари кесишган чорраҳада Р.П. ўзининг бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашинасида ҳаракатланиб, йўл қоидасига амал қилмасдан светафорнинг сариқ чироғида йўлни кесиб ўтган ва фуқаро Й.Х бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомшинасининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда Matiz ағдарилиб кетган.
   
ЙТҲ оқибатида Matiz автомашинасида бўлган 1977 йилда туғилган йўловчи аёл М.Д. оғир тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ ЙҲХБ

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг