Қашқадарёда мансабдор шифокор таъмагирлик қилаётганда қўлга тушди
Жамият
−
12 Июнь 2020
11222Қашқадарё вилояти перинатал маркази бўлим бошлиғи Ж.Э. таъмагирликка қўл урди. Бу ҳақда “Postda” нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Ж.Э. вилоят перинатал марказида гинекология бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У Қарши шаҳридаги “Қарлиқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро, уй бекаси Р.Д.да гинекологик жарроҳлик амалиётини ўтказади. Қилган “операция”си учун аёлдан 2 000 000 сўм пул талаб қилади.
Қарши шаҳар ИИОФМБ тезкор ходимлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари вакилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Шифокор фуқародан 1 500 000 сўм миқдоридаги пулни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
“Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси