Қашқадарёда мактаб директори 1,5 млн пора учун 5 йилга қамалди
Жамият
−
29 Ноябрь 2021
10722Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги спорт мактабининг собиқ директори 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берган.
Тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори М.Х. ўз хизмат хонасида фуқаро У.Б.дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1 миллион 500 минг сўм миқдордаг пулни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинган.
Яқинда Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судида Ғ.Остонов раислиги остида ушбу ҳолатга оид суд иши кўриб чиқилган.
Унга кўра, судланувчи М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси