Қашқадарёда Lacetti йўлни кесиб ўтаётган болаларни уриб юборди

3-саҳифа 6485
image

Жорий йилнинг 13 март куни Қашқадарёда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар вояга етмаган бола жароҳатланди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ҳодиса соат 14:30ларда Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчасида жойлашган "Чинор" ресторани рўпарасида юз берган. Ҳайдовчи Ш.С. Lacetti русумли автомобилни орқага бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли С.А. ва 9 ёшли А.А.ни уриб юборган.

Натижада, вояга етмаган болалар тан жароҳати олиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўтказилган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олганликлари маълум бўлган.   

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 288
Рейтинг: 3
Теглар
t
×