Қашқадарёда кўп миқдорда сифатсиз гўшт йўқ қилинди
3-саҳифа
−
11 Ноябрь 2021
4922Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Nexia юкхонасида 250 килограммга яқин истеъмолга яроқсиз, номаълум ҳайвоннинг гўшти борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 8 ноябрь куни, таҳминан, соат 22:00 ларда Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 2-километрида йўл четида тўхтаб турган Nexia автомобили ҳудудда хизмат олиб бораётган Патруль-пост ходимлари эътиборини тортган.
Мазкур автомобиль текширувдан ўтказилганда юкхонасида ҳужжатсиз қарийб 250 килограмм истеъмолга ярақсиз гўшт борлиги аниқланган.
Мазкур гўштни олиб кетаётган аёлнинг сўзларига кўра, у дамлаб қолган молнинг гўштини 100-200 минг сўмга сотиб олиб, ит уриштирувчиларга пулламоқчи бўлган.
Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлар хавфсизлиги давлат маркази томонидан истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган.
Азизбек Наҳанов
LiveБарчаси