Қашқадарёда кўп миқдорда сифатсиз гўшт йўқ қилинди

Crime

−

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Nexia юкхонасида 250 килограммга яқин истеъмолга яроқсиз, номаълум ҳайвоннинг гўшти борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 8 ноябрь куни, таҳминан, соат 22:00 ларда Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 2-километрида йўл четида тўхтаб турган Nexia автомобили ҳудудда хизмат олиб бораётган Патруль-пост ходимлари эътиборини тортган.

Мазкур автомобиль текширувдан ўтказилганда юкхонасида ҳужжатсиз қарийб 250 килограмм истеъмолга ярақсиз гўшт борлиги аниқланган.
Мазкур гўштни олиб кетаётган аёлнинг сўзларига кўра, у дамлаб қолган молнинг гўштини 100-200 минг сўмга сотиб олиб, ит уриштирувчиларга пулламоқчи бўлган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлар хавфсизлиги давлат маркази томонидан истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Азизбек Наҳанов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

119

Rating

3

Rate this article

Share with your friends