Қашқадарёда Кадастр агентлиги бошқармаси бошлиғи жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи жаримага тортилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Келтирилишича, Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўбаси томонидан Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасига тадбиркорлик субъектларига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ишлар юзасидан маълумот тақдим қилиш тўғрисида 2022 йил 27 октябрга сўров хати тақдим қилинган. Лекин бошқарма томонидан ушбу сўров хати эътиборсиз қолдирилган.

Вакил девони ходимларининг қонуний талаби бажарилмагани сабабли Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 1973-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг қарори билан бошқарма бошлиғига жарима жазоси қўлланилган.

Маълумот учун, мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни, хулосаларни, тақдимномаларни, илтимосномаларни кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумотларни тақдим этиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Кадастр агентлиги бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар