Қашқадарёда қўлбола ёғ ишлаб чиқараётган шахс ушланди
Жамият
−
22 Май 2021
5408Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қамаши тумани ИИБ ҳодимлари ҳамкорликда олиб ўтказган тадбирда ноқонуний қўлбола ёғ ишлаб чиқараётган фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 май куни Қамаши тумани “Навоий” МФЙда яшовчи Э.Ў. уйиининг қўшимча биносига мойжувоз ускунасини ўрнатиб, ёғ ишлаб чиқариб келаётгани аниқланган.
Гумондорнинг уйидан ёғ ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар ва 400 кг чигит, 500 литр мойжувоз ёғи, 200 кг кунжара, 100 литр зиғир ёғи, 150 дона 5 литр ҳажмли елим идиш ва қопқоқлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь