Қашқадарёда қотиллик. 19 яшар йигит ўз шишадошини уриб ўлдирди

Жамият 9324
image

Жорий йилнинг 6 май куни, соат 18:30 да Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида қотиллик юз берди. Ичкилик – ана шу жиноятга ундаган сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу куни Косон туманида яшовчи фуқаро 19 ёшли У.Д. “Ерқўрғон” деҳқон бозорида аравакашлик билан шуғулланувчи, Қамаши туманида яшовчи таниши, 47 ёшли А.Х. билан кўришиб қолади. Улар Қарши тумани, “Сарой” қишлоғи, Сарой кўчасидаги қурилиши тугалланмаган бино олди томонидаги майдонида спиртли ичимлик истеъмол қилишади. 

Мастлик таъсирида А.Х. таниши У.Д. уятли сўзлар билан ҳақорат қила бошлайди. Йигит эса бунга жавобан А.Х. нинг жағ, юз ва бўйин соҳаларига аёвсиз мушт туширади ва унга тан жароҳатлари етказади.

Оқибатда А.Х. оғир тан жароҳати олиши натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этади.

“Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келишига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 405
Рейтинг: 2.9
t
×