Қашқадарёда қарийб 600 млн сўмлик газ ўғирлаган меҳмонхона аниқланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги меҳмонхонада газ тармоғига яширин йўл билан уланиб 591,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фаолият юритаётган "А.Ҳ." уй меҳмонхонаси масъул шахслари ўрнатилган газ ҳисоблагичдан фойдаланмасдан яширин йўл билан тўғридан тўғри газ тармоғига уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 591,4 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made