Қашқадарёда икки Damas тўқнашди
3-саҳифа
−
19 Март
3563Кеча, 18 март куни Қашқадарё вилоятида икки Damas тўқнашиши оқибатида йўловчи жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 12:15 ларда Яккабоғ тумани “Истиқлол” МФЙ ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги Д-148 “Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 11-километрида ҳаракатланиб келаётган Damas русумли автомашина ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Damas русумли транспорт воситасининг йўлига чиқиб кетиш оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса оқибатида ўз йўналишида келаётган Damas’нинг бир нафар йўловчиси олган тан жароҳати сабаб тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Бекобод йўлида ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида ўзи ва яна бир йўловчи ҳалок бўлганди.