Қашқадарёда газли сув тайёрловчи аппарат портлади

Жамият

image

Қашқадарёда газланган сув сотиладиган аппарат портлаб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Унда баён этилишича, жорий йилнинг 15 июнь куни тахминан соат 12:00 ларда Китоб тумани деҳқон бозори олдида газли сув тайёрловчи аппаратнинг сув сақлаш идишига кислородли баллондан кўп босим берилиши оқибатида портлаш юз берган. Мазкур аппарат “Гулистон” МФЙда яшовчи Т.Й. томонидан қўлбола усулда ясалган.

Оқибатда Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Д.А. (аёл) вафот этган.

Ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг