Қашқадарёда фақатгина 100 киши сўзлашадиган тил борлиги аниқланди (видео)

Жамият

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида шундай тил борки, унда фақат 100 киши гаплашади. Бу тил жейнов арабларига тегишлидир. Бу ҳақда “Замон” ахборот дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу миллат вакиллари Ўзбекистон ҳудудига VII-VIII асрларда келиб қолган. Орадан 13 аср ўтса ҳам бу оз сонли миллат ўз тили, урф-одатлари ва қадриятларини сақлаб келяпти.

“Жейнов” қишлоғидаги ёши улуғ инсонларнинг айтишича, араб ўша даврларда кенг яланглик жойларга чорва молларини боқиш учун келган. Кейин эса шу ерда яшаб қолган.

Тарихи VII-VIII асрларга бориб тақалувчи “Жейнов” қишлоғи ўша вақтларда 6 та мавзега бўлинган. Баъзи манбаларда уларни Қашқадарёга кўчирилиши Амир Темур номи билан боғланса-да, қишлоқ оқсоқоллари бу фикрларга унчалик қўшилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тил

Баҳолаганлар

1326

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made