Қашқадарёда чанг бўрони кузатиляпти (видео)

Жамият 8073
image
-

Қашқадарёда кучли шамол ва чанг-бўрон ҳодисалари кузатилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси маълум қилди.

Қайд этилишича, чанг-бўрон ҳодисалари вилоятнинг Бухоро вилояти билан чегарадош туманларида содир бўлмоқда. 

Хусусан, Муборак туманида кучли шамол ортидан, чанг-тўзон кўтарилган, кўринувчанлик 200-300 метргача чекланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет жорий ҳафтада республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон бўлиши, баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 3.1
t
×