Қашқадарёда чақалоқ ўлик туғилгани учун қариндошлари шифокорларни айбламоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда номаълум шахс шифокор аёлни тасвирга олган ҳолда унинг ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатмагани туфайли турмуш ўртоғининг ҳомиласи нобуд бўлганини даъво қилгани тасвирлаган видеолар тарқали. Мазкур вазият юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, видеотасвирларда Касби туманида яшовчи 2004 йилда туғилган Ҳ.З. ҳақида сўз юритилган. Аёл Касби туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 9-оилавий поликлиникада 2022 йил 20 декабрь куни ҳомиладорлик ҳисобига (ҳомиладорликнинг 14-ҳафтасида) олинган.

“Ҳомиладор ва туққан аёллар индивидуал картасида қайд этилишича, унда клиник ва лаборатория текширувлари ўтказилган. Умумий қон таҳлили бўйича гемоглабин 88 г/л, камқонлик ўрта оғир даражаси, сурункали пиелонефрит билан оғриган. Ушбу касалликлар бўйича фақат уйида даволанган. Ҳомиладорлик вақтида скрининг текширувидан ўтишдан аёлнинг ўзи бош тортган”, дейилади бошқарма изоҳида.

Айтилишича, ҳомиладор аёл Ҳ.З. Касби тумани марказий шифохонаси туғуруқ бўлимига 2023 йил 7 июнь куни соат 07:30 да мурожаат қилган. Фуқаро Ҳ.З. навбатчи врач акушер-гинеколог Инобат Шомалиева томонидан текширилган.

“Ҳомиладорликнинг 39-ҳафтасида туғуруқ даракчиси, сурункали камқонлик оғир даражаси, сурункали пиелонефрит ташхиси билан бўлимга қабул қилинган. Клиник лаборатория текширувларидан ўтказилган. УТТ хулосаси бўйича: ҳомиладорлик – 39 ҳафта, ҳомила йўлдошини вақтидан олдин марказдан кўчиши ва ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлиши, ретропласентар гематома ташхиси қўйилган ва керакли муолажалар стандарт асосида қилинган. Вазиятни ҳисобга олиб ҳомиладор аёл қариндошларнинг талаби билан тез тиббий ёрдам машинасида шифокор Инобат Шомалиева кузатувида 7 июнь куни соат 16:10 да вилоят перинатал марказига келтирилган. Бу ерда беморда зудлик билан кесар кесиш операцияси ўтказилган ва ўлик чақалоқ олинган”, дейилади бошқарма баёнотида.

Бундан ташқари, муносабатда айтилишича, беморга амалиётдан сўнг даво муолажалари давом эттирилмоқда. Шу жумладан, бемор ва унинг яқинлари шифокорларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлишса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилишлари мумкин эканлиги айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё чақалоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг