Қашқадарёда бир оиладан 3 киши ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2022
4411Қашқадарё вилоятида бир оиланинг 3 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'ga хабар берди.
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Қарши тумани “Дашт” қишлоғида 77 ёшли аёл, унинг 33 ёшли келини ва 2-синф набираси қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис газидан вафот этган. Қайд этилишича, оиланинг яна икки нафар аъзоси шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Хоразм вилояти Янгибозор туманида икки нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси